5 Феврал 2025
1169
Харбин-2025: Чин юрти вакилларидан яна бир ёрқин тантанали очилиш маросимини кутамиз
Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 7 февраль куни маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00) да старт олади. Мусобақа ташкилий қўмитаси маросим барчага ёқадиган, ажойиб атмосферада ўтишига ваъда берди.
Мезбонлар ҳозирча тадбир уч қисмдан иборат бўлишини, унда илк бор сунъий интеллект ёрдамида ривожлантирилган технологиялардан фойдаланилишини маълум қилишди. Пекин-2022 қишки Олимпия ва Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг маросимларида ишлаган бадиий жамоа бу тадбирга ҳам жалб этилганини инобатга олсак, бу гал ҳам хитойликлардан ажобтовур чиқишлар кутиб қоламиз.
