4 Феврал 2025 1415

Баскетболчиларимиз бўлажак Олимпия ўйинларига мўғулистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланиши кутилмоқда


Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даданху Батбатар бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов қарши олишди.

Мўғулистон делегацияси таркибида ушбу мамлакат миллий баскетбол ассоциацияси президенти Тулга Сухбатар ҳам бўлиб, у 3х3 баскетбол бўйича мутахассис ҳисобланади. Унинг бошчилигида Мўғулистон жамоаси дунё рейтингида ТОП ўнталикда, қитъамизда эса кучли учликка кирган. Жаноб Сухбатар спортчиларимизнинг жисмоний ҳолатига юқори баҳо бериб, баскетболчиларимиз билан айнан мазкур йўналишда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиши мумкинлигини таъкидлади.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида ҳар икки мамлакат федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассисларнинг тажриба алмашишлари учун семинарлар ўтказиш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Text to speech