1 Феврал 2025
649
Аҳадов ва Ботуров дзюдочиларимизнинг жорий йил ҳисобидан илк медалига эгалик қилишди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан халқаро майдондаги дастлабки медалларини қўлга киритди. Бугун старт олган Париж “Катта дубулға” турнирининг илк кунида спортчиларимиз олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медални -73 кг вазн тоифасида курашган Шаҳрам Аҳадов келтирди. Шунингдек, ёш дзюдочиларимиздан бири Баҳром Ботуров (-60 кг) IJF таснифидаги дебют турнирини бронза медали билан якунлади.
