2 Феврал 2025 1033

Саблячимиз Самира Шокирова Грузиядаги Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Ёш саблячиларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Тбилиси шаҳри (Грузия)да кечаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги
Тбилиси, Грузия
1. Самира Шокирова
2. Мариелла Виале (Италия)
3. Жанет Коваш (Венгрия)
3. Александра Михайлова (Нейтрал спортчи)

Text to speech