1 Феврал 2025 586

Зуҳриддин Қодиров Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров Болгарияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди. Бугун йигитларимиз жамоавий дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.

Сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги
Пловдив, Болгария
1. Зуҳриддин Қодиров
2. Коди Жи (АҚШ)
3. Энес Календар (Туркия)
3. Фурқон Яман (Туркия)

Text to speech