31 Январ 2025 1135

Мялин ва Качанов Янги Зеландиядаги халқаро турнирда бронза медалига сазовор бўлишди

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Окленд шаҳри (Янги Зеландия)да ташкил этилаётган “Southern Cross Diving Series” турнирида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз унда дастлабки медалларига эга чиқишди.

3 метрли трамплиндан сакраш дастурида Игорь Мялин ҳамда Вячеслав Качанов бронза медалини қўлга киритишди. Мусобақада олтин медаль мезбонларга насиб этган бўлса, малайзиялик спортчилар кумуш медаль билан тақдирланишган.

Text to speech