31 Январ 2025
1126
Сафина Садуллаева Германиядаги халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди
Германиянинг Котбус шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда баландликка сакраш дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева 1.88 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
“International Jump Meeting Cottbus” турнири
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Кристина Хонсел (Германия) – 1.95
2. Идеа Перони (Италия) – 1.88
3. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.88
