29 Январ 2025
1112
Чавандозимиз Жакартадаги мусобақада совриндор бўлди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CIS1-CIJA-A таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, совринли ўринлардан бирини қўлга киритишди.
110 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида қатнашган Иззатулло Абдуғаффоров бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мезбон спортчиларга насиб этди.
