29 Январ 2025
1141
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда.
Равшан Мирзаев бошчилигидаги йигитларимизнинг машғулотлари 8 февраль куни якунига етади. Шундан сўнг жамоа 20-23 февраль кунлари Германиянинг Котбус шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги босқичида қатнашади. Мазкур мусобақада йигитларимиздан ташқари Оксана Чусовитинанинг ҳам иштироки кутилмоқда. Қолган қизларимиз эса 27-30 март кунлари Германиянинг бошқа бир шаҳри – Штутгартда ташкил этиладиган халқаро мусобақага тайёргарликни давом эттиради.
