28 Январ 2025 1075

Сувга сакраш бўйича терма жамоамиз Янги Зеландиядаги “Southern Cross Diving Series” турнирида қатнашади

31 январь – 2 февраль кунлари Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида сувга сакраш бўйича “Southern Cross Diving Series” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Янги Зеландияга жўнаб кетди.

Uzbekistan aquatics федерациясининг маълум қилишича, мазкур мусобақада 3 нафар ҳамюртимиз иштирок этади. Юртдошларимиз ва улар қатнашадиган дастурлар қуйидагича:

Достон Ботиров: 3 метрли трамплин;
Вячеслав Качанов: 3 метрли трамплин;
Игор Мялин: 10 метрли платформа;
В. Качанов / И. Мялин: 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш.

Text to speech