28 Январ 2025
652
Трамполинчиларимиз Тошкентда янги мавсумга тайёрланишмоқда
Трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. Спортчиларимиз бош мураббий Бобур Аҳмадалиев қўл остида шуғулланишмоқда.
Машғулотларда 4 нафар терма жамоа аъзоси иштирок этмоқда. 27 январь куни бошланган жорий йиғин 19 февралга қадар давом этиши кўзда тутилган. Шундан сўнг жамоамиз Озарбайжонга йўл олади ва 22-23 февраль кунлари ўтадиган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида қатнашади.
