26 Январ 2025
1103
Мерганларимиз Кореяда маҳоратларини оширишмоқда
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Корея Республикасининг Сувон шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Машғулотларда маҳаллий спортчилар ва терма жамоамизга жалб этилган кореялик мутахассис ҳам иштирок этяпти.
Йиғиннинг дастлабки қисмида мураббийлар спортчиларимизнинг умумий жисмоий тайёргарлигини яхшилашга эътибор қаратишди. Ҳозирда техник қобилиятларини кучайтириш устида ишлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сувон йиғинига 10 нафар спортчимиз жалб этилган. Режага кўра, машғулотлар 8 февралга қадар давом этади.




