25 Январ 2025
1030
Кеунимжаева ҳамда Собирова халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилишди
Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича Иван Ярыгин халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди.
Ҳар икки медаль аёллар кураши дастурида қўлга киритилди. -57 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Лайло Собирова кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, -50 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Актенге Кеунимжаева бронза медали билан тақдирланди.
