25 Январ 2025
1013
Ўткирбек Ҳайдаровни табриклаймиз!
Бугун ўзбек боксининг яқин ўтмишдаги юлдузларидан бири, Афина-2004 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Ўткирбек Ҳайдаров таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олмимпия қўмитаси Ўткирбек Абдужалиловични туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
