24 Январ 2025
1240
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин паллада
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугундан мусобақада чорак финал жанглари бошланди.
Кутилганидек, Руслан Абдуллаев, Иқболжон Холдоров, Ҳавасбек Асадулалев, Жавоҳир Умматалиев, Навбаҳор Ҳамидова, Райҳона Қодирова каби номдор боксчилар ўз жангларини муваффақиятли ўтказишди. Эртага яна бир қатор вазн тоифаларида ярим финалчилар аниқлаб олинади.






