23 Январ 2025
2512
World Boxing 2025 йилги мусобақалар тақвимини эълон қилди
World Boxing ташкилоти 2025 йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди. Унда 4 та Жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан Жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган. Жаҳон чемпионати 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтиши белгиланган. Мусобақаларнинг санаси ва мезбонлар билан танишинг:
30 март – 7 апрель: Жаҳон кубоги (Бразилия);
3-7 июнь: Жаҳон челленж турнири (Чехия);
30 июнь – 7 июль: Жаҳон кубоги (Қозоғистон);
21-27 июль: Жаҳон кубоги (Мезбон кейинроқ маълум қилинади);
4-14 сентябрь: Жаҳон чемпионати (Англия);
15-22 сентябрь: Жаҳон кубоги (Ҳиндистон).
