23 Январ 2025
3479
Фигурали учувчиларимиз қишки Осиё ўйинларига ҳозирлик кўришмоқда
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев ҳам айни пайтда Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларига тайёргарликни олиб боришмоқда. Жорий мавсум Канадада ўтган Гран-при турнирида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз ўз олдиларига жиддий мақсад қўйишган.
Жуфтлик бир неча ҳафта мобайнида АҚШнинг Ирвайн шаҳрида тайёргарлик кўрди. Ҳозирда машғулотлар Москва шаҳрида олиб борилмоқда. Режага кўра, спортчиларимиз Россиядаги йиғинидан кейин тўғри Харбинга йўл олишади.
