22 Декабр 2024
1115
Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигини олтита медаль билан бошлашди
Қатарда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Ҳамюртларимиз ортда қолган кун 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Барча медалларга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган қизларимиз муаллифлик қилишди. Батафсил:
Олтин медаль:
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, даст кўтариш)
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, икки кураш)
Кумуш медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, даст кўтариш)
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, икки кураш)
Бронза медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, силтаб кўтариш)
