Ўзбек футболида йил сарҳисоби ўтказилди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси бўлиб ўтди. 2024 йил якунларига бағишланган мазкур тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, шунингдек, футбол жамоатчилиги ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Конгресснинг дастлабки қисми УФА фаолиятининг 2024 йилги сарҳисобига бағишланди. Унда йил давомида эришилган ютуқлар, хусусан, жамоамиз илк бор Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси қўлга киритилгани, сентябрь-октябрь ойларида футзал бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ташкил этилгани ва бошқа ютуқлар тилга олиниб, 2025 йил учун режалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг жорий йил футбол мавсумининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Журналистлар ўртасида овоз бериш йўли билан ташкил этилган сўровномада Тимур Кападзе “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Аббосбек Файзулалев “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинацияларида ғолиб деб топилдилар. Шунингдек, яна бир қатор йўналишларда лауреатлар аниқланиб, совринлар ўз эгаларига топширилди.









