10 Декабр 2024
990
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатини кумуш ва бронза медаллари билан бошладик
Баҳрайндан яна бир хушхабар. Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров жаҳон чемпионатида иккинчи медални қўлга киритди.
-81 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтариш машқида 165 кг натижа билан кумуш медалга эга чиққани ҳақида хабар берган эдик. Полвонимиз силтаб кўтариш машқида 190 кг билан тўққизинчи бўлди. Умумий ҳисобдаги 355 кг Тоштемировга бронза медалини тақдим қилди.
Мусобақада иштирок этадиган қолган атлетларимиз ҳам мана шундай муваффақиятли иштирок этишларини тилаймиз.
