10 Декабр 2024
1002
Муҳаммадқодир Тоштемиров жаҳон чемпионатида терма жамоамизга дастлабки медални келтирди
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг) Баҳрайнда ўтаётган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 165 кг натижа қайд этишга эришди. Бу билан Тоштемиров фақатгина шимолий кореялик рақибига 1 кг имкониятни бой берди ва ўзи учун кумуш медални нақд қилди. Спортчимизга силтаб кўтариш машқида ҳам омад тилаймиз.
