10 Декабр 2024
1088
Михаил Клешко жаҳон чемпионатида Ўзбекистон рекордини янгилади
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида кичик ҳавзада сузиш бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Михаил Клешко иштирок этди.
100 метрга чалқанча усулда сузиш дастурида қатнашган юртдошимиз саралашда 54.84 сония натижа қайд этиб, мазкур йўналишдаги мамлакат рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Бироқ бу кўрсаткич сузувчимизга ярим финал йўлланмаси учун камлик қилди. Энди у 12 декабрь куни мазкур усулда 50 метр масофага кечадиган баҳсларда ўз омадини синаб кўради.
