10 Декабр 2024 1051

“Uzbekistan Global Tour”нинг навбатдаги босқичида ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг бешинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Мазкур босқич Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланди. Якунда ўз йўналишларида ғалаба қозонган спортчилар билан танишинг:

«А» тоифаси, 140 см (тўсиқ баландлиги): Алишер Эркинов («Kuldencer»)
«D» тоифаси, 125 см: Саидамирхон Турғунбоев (“Kornet BS”)
«В» тоифаси, 120-125 см: Дилшод Шокиров («Kaskat»)
«Е» тоифаси (катталар), 110 см: Таисия Локтева (“Alice G”)
«С» тоифаси (ёшлар), 110 см: Севинч Назарова (“Alice G”)
«F» тоифаси (ҳаваскорлар), 100 см: Асалхон Саидаҳмедова («Rassom»)
«F» тоифаси (сакрашни энди бошлаган отлар), 100 см: Лочин Тоҳиржонов («Madonna»)

Text to speech