10 Декабр 2024 979

Таэквондочиларимиз жамоавий дастурда ўтган Жаҳон кубогида бронза медалига эга чиқишди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Уси шаҳрида ташкил этилган Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. Жамоавий дастурда кечган бугунги беллашувларда ҳамюртларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ярим финалда мезбонларга имкониятни бой берган юртдошларимиз бронза медали учун кечган беллашувда ушбу спорт ватани ҳисобланган Корея Республикаси билан баҳс олиб боришди. Шиддатли қарама қаршиликда жамоамиз 2:0 ҳисобида устун келиб, бронза медалларига эга чиқди.

Беллашувларда Жасур Жайсунов (-80 кг), Шуҳрат Салаев (+80 кг), Феруза Содиқова (-67 кг) ва Гулсанам Алижонова (+67 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Ушбу муваффақият вакилларимизга жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим этади.

Text to speech