8 Декабр 2024 1019

Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири давом этмоқда. Дастлабки кунда ҳамюртларимиздан Шуҳрат Салаев кумуш медаль билан бирга 2025 йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бугунги баҳсларда Омонжон Отажонов (-58 кг), Жасурбек Жайсунов, Мавлонбек Тўхтасинов (-80 кг) ҳамда Гулсанам Алижонова (+67 кг) медаллар учун курашишмоқда.

Text to speech