7 Декабр 2024
1052
Абдураҳмон Абдуллаев Шаржадаги халқаро турнирда ғалаба қозонди
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев яна бир халқаро мусобақада зафар қучди. Ҳамюртимиз бу гал БААнинг Шаржа шаҳрида ташкил этилган турнирда ғалаба қозонди.
Юртдошимиз CSI2* таснифидаги мусобақада 140 см баландликдан сакраш йўналишида энг юқори натижани қайд этишга эришди. Мазкур мусобақада чавандозимизга “Go fout it B” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
