2 Декабр 2024
1050
Бугун ҳам уч нафар боксчимизнинг чиқишига гувоҳ бўламиз
Бугун Таиланд мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси саралаш босқичидаги жангини ўтказади. Жуфтликлар билан танишинг:
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Женмин Даи (Хитой)
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Даниел Абдраҳманов (Қирғизистон)
-48 кг: Фарзона Фозилова - Арати Бхомжан (Непал)
