17 Ноябр 2024
1029
Саблячиларимиз Жаҳон кубоги босқичининг барча дастурларида тенгсиз!
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ниҳоясига етди. Қувонарлиси, барча дастурлар ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан якунланди.
Бугун кечган жамоавий дастурдаги беллашувларда йигитларимиз финалда Қозоғистон, қизларимиз эса Болгарияни мағлуб этиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Венгрия
Қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Болгария
3. Румыния









