13 Сентябр 2024
1493
Шаҳрулло Маҳмудов 54 ёшда!
Бугун Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Меҳнат шуҳрати” ва I даражали “Соғлом авлод учун” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони соҳиби Шаҳрулло Маҳмудов туғилган кунини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳрулло Шариповични бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
