9 Сентябр 2024
1187
Ёш замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишади
10-15 сентябрь кунлари Португалиянинг Калдашда-Раиня шаҳрида замонавий бешкураш бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Ҳозирда спортчиларимиз белгиланган манзилга етиб боришган. Бугун вакилларимиз мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик машғулотини ўтказишмоқда ва эртадан баҳсларга киришишади. Дунё биринчилигида Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубинахон Қодиржонова юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
