4 Сентябр 2024 1052

Бугун бутунжаҳон таэквондо куни

Роппа-роса 30 йил муқаддам, 1994 йилнинг 4 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида ўтган Халқаро Олимпия қўмитасининг 103-Сессиясида таэквондо WT спорт тури расман Олимпия оиласи қаторидан ўрин олган. 2006 йилдан бери ушбу сана Бутунжаҳон таэквондо куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Таэквондо WT юртимизда тез суратда ривожланиб бораётган, энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонлик таэквондо усталари шу пайтгача ёзги Олимпия ўйинларида 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлишган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу сана билан мамлакат таэквондо ассоциацияси, юртимиз таэквондо оиласини самимий қутлайди.

Text to speech