2 Сентябр 2024
1173
Самарқанд академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатини қабул қилади
Самарқанд яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 10-14 октябрь кунлари кўҳна шаҳарда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Беллашувларда қитъамизнинг энг кучли эшкак эшувчилари иштирок этади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
