7 Август 2024
                                
                                 236
                            
                            Америкалик рақибини мағлуб этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга йўлланма олди
Боксчи йигитларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юриши давом этади. Жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ўз номини финалчилар қаторига қўшиб қўйди. -71 кг вазн тоифасининг ярим финалида рингга кўтарилган юртдошимиз америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, 9 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
 
                
