5 Август 2024
                                
                                 326
                            
                            Ислом Баҳромов ғалаба билан бошлади
Юнон-рум курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки беллашувини ўтказди. Қочоқлар жамоаси вакили Жамол Вализода билан беллашган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга Се Унг Ри (КХДР) рақиблик қилади.
 
                
