2 Август 2024
                                
                                 308
                            
                            Алишер Юсупов ўтиш босқичида қатнашади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов медаллар учун курашни давом эттиради. Тожикистонлик Темур Раҳимов билан чорак финалда беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади. Энди у грузиялик Гурам Тушишвили ва франциялик Тедди Ринер ўртасидаги баҳсда мағлуб бўлган дзюдочига қарши татамига чиқади.
 
                
