2 Август 2024
                                
                                 252
                            
                            Сафина Садуллаева иштирокини бошлади
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди. Садуллаева 1.83 ва 1.88 метр баландликларни биринчи ҳаракатнинг ўзида забт эта олди. Олға, Сафина!
 
                
