1 Август 2024
                                
                                 264
                            
                            Музаффарбек Тўрабоев Олимпиада медали учун курашга киришди
Маҳоратли дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Олимпиададаги дебютини муваффақиятли ўтказди. Қозоғистонлик Нурлихан Шархан билан беллашган ҳамюртимиз рақибини қисқа фурсат ичида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга Михаил Коррел (Нидерландия) ва Жафар Костоев (БАА) ўртасидаги баҳс ғолиби рақиблик қилади.
 
                
