31 Июл 2024
                                
                                 405
                            
                            Асадхўжа Мўйдинхўжаевда ҳам ғалаба
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Мисрлик Омар Элавадига қарши рингга кўтарилган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари қаршисида рақибини ожиз қолдирди. Энди у 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николаи Тертерян (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
 
                
