30 Июл 2024
                                
                                 423
                            
                            Ситора Турдибекова африкалик рақибидан устун келди
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова (-57 кг) ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди. Конго Демократик Республикаси вакили Марселат Сакоби билан тўқнаш келган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди. Энди у 2 август куни икки карра жаҳон чемпиони, хитой таипейилик Ю-Тинг Линга қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
 
                
