4 Июн 2024
                                
                                 400
                            
                            Чавандозларимиз Россиядаги турнирда муваффақиятли қатнашишди
Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Emerald Stables Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик чавандозлар юқори натижаларни қайд этишди. Хусусан, ҳамюртларимиз турнир давомида 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
 Кумуш медаль:
Бекзод Қурбонов (“Santo Hippica” лақабли отда), 130 см тўсиқ баландлиги
 Бронза медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Champions League”), 130 см
Хуршидбек Алимжонов (“Champions League”), 135 см
                




