30 Май 2024
                                
                                 454
                            
                            "Олимпик" бугун турнир пешқадамига қарши
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 10-тур учрашувлари бошланади. Унда МОҚ қошидаги «Олимпик» клуби сафарда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Навбаҳор» билан баҳс олиб боради. Бўлажак ўйинда Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамизга омад тилаймиз!
Суперлига. 10-тур
Навбаҳор – Олимпик
19:30, 30 май
«Марказий» стадиони, Наманган шаҳри
                