20 Апрел 2024 397

Достон Рўзиев Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Достон Рўзиев бронза медалига эга чиқди. Аҳамиятлиси, Рўзиев учинчи ўрин учун кечган курашда бошқа бир ҳамюртимиз Дилшод Баратовни иппон баҳоси билан мағлуб этди.

Text to speech