25 Октябр 2023
1639
Ханчжоу-2022: Ҳусниддин Норбеков Пара Осиё ўйинларидаги бешинчи медалини қўлга киритди
Тажрибали пара-енгил атлетикачимиз Ҳусниддин Норбеков Пара Осиё ўйинларида ўзининг бешинчи медалига сазовор бўлди. Эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз 15.90 метр натижа билан бронза медали соҳибига айланди.
