3 Октябр 2023 1578

Ханчжоу-2022: Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда!

Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ғалабали юришини давом эттирмоқда. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз чорак финалда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборди. Ушбу натижа орқали Дўсматов мусобақа медалини нақд қилди. Энди у финал учун япониялик Томоя Тсубоига қарши жанг қилади.

Text to speech