30 Сентябр 2023
2258
Ханчжоу-2022: Муҳсин Ҳисомиддинов икки карра Осиё ўйинлари ғолиби!
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. Полвонимиз финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу делегациямиз учун мазкур Осиё ўйинларидаги ўнинчи олтин медаль!

