26 Сентябр 2023
1482
Ханчжоу-2022: Чарос Қаюмова бронза медали соҳиби
Таэквондочимиз Чарос Қаюмова ҳам ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, бу билан таэквондочиларимиз жамғарган медаллар сони учтага етди.
