25 Сентябр 2023 1711

Ханчжоу-2022: Делегациямизда тўртинчи олтин медаль!

Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун бугун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Баракалла, Муроджон!

Text to speech