30 Декабр 2022
14906
Адҳам Икрамов Ёшлар сиёсати ва спорт вазири этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Адҳам Илҳамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимиздаги Олимпия оиласи номидан Адҳам Илҳамовични масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятида ҳам улкан муваффақиятлар тилайди.
