9 Май 2021
                                
                                 2061
                            
                            Хотира муқаддас
Ҳурматли ватандошлар!
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни улуғ байрамларимиздан бири 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этади.
Ўзбек халқининг осойишталиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни ҳеч қачон унутмаймиз. Уларнинг руҳи қалбимизда мангу яшайди.
Оилангизни тинчлик-ҳотиржамлик, танингизни сиҳат-саломатлик асло тарк этмасин.
 
                
